Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-03-15 12:25:00 211 Chop etish

«БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ» ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Боғот тумани ХТБ мудири Г.Рахимова раҳбарлигида туманимиздаги 4та сектордаги мактабларнинг ўқитувчилар жамоаси ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида туман ҳокими секторидаги 10-сон мактабнинг устозлари "5 ташаббус олимпиадасида" спортнинг волейбол тури бўйича аёллар жамоаси туманда фахрли 1-ўринни, эркаклар жамоаси мини- футбол тури бўйича туманда фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақаларда мактаб жамоасини бирлаштириб юқори марраларни қўлга киритишларида мактабнинг ММИБДЎ Достонбек Бекчанов ва ЎТИБДЎ Шаҳноза Авезоваларнинг муносиб хиссалари бор.

Мактаб директори Ойгул Қарриева раҳбарлигидаги мактабимиз жамоасига вилоят босқичида ҳам омад тилаймиз.

НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Боғот туманидаги 10-сон мактабнинг информатика ва математика фани ўқитувчиси
Меҳрожбек Абдуллаев