Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-01-29 10:25:00 126 Chop etish

O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши аёллар қаноти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг янги билимларини ўзлаштириши ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий ишларга янада кенг жалб қилиш, инновацион технологияларни ривожлантириш, уларни мамлакат иқтисодиётига жорий этиш мақсадида “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида тумандаги ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизлар ишбилармон, тадбиркор аёл Фароғат Махмудованинг фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Махмудова Фароғат асли касби ўқитувчи бўлиб, ҳозирги кунда бир нечта хусусий корхона ва МЧЖларга раҳбарлик қилиб келмоқда. Жумладан, “REDITUS МЧЖ” иссиқхонасида ҳозирги кунда 45 нафар хотин-қизлар иш билан банд бўлиб, 4.5 га майдондан 400 тонна помидор экспорт қилинади шунингдек, “OAZIS Агрофирма” МЧЖ иссиқхонасидан шу кунгача 150 тонна бодринг халқимизга етказиб берилди, ундан ташқари тадбиркор бошқариб келаётган “Суғдиёна фабрикс” МЧЖ, “Фароғат Ледитаж” хусусий корхоналари ҳам халқимизга беминнат хизмат қилмоқда.
Ф.Махмудова 2021 йил “Ишбилармон аёл”, 2022 йил “Тадбиркор аёл” кўрик-танловларида иштирок қилиб, Республика босқичида ҳам муваффақиятли иштирок қилиб келган.
Тадбир давомида ишсиз хотин-қизлардан 4 нафари “REDITUS МЧЖ” га ишга қабул қилинди.