Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-11-30 12:50:00 150 Chop etish

ҲАЁТ СЎҚМОҚЛАРИДА АДАШГАНЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

Боғот туманидаги Енгил саноат техникумида ўтказилган Меҳнат ярмаркасида ҳаёт сўқмоқларида ёшлик қилиб адашган ва тўғри йўл топишда яхшилар кўмагига муҳтож бўлган «Оқ тепа» маҳалластда яшовчи Жуманиёзова Гулшода Шоназар қизи туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов ҳамда вилоят Кенгаши депутати, Аёллар гендер тенглиги комиссияси раиси Г.Рахимова ёрдами билан «Йўлдош ота ширин нонлари» МЧЖга ишчи лавозимига ишга қабул қилинганидан хурсанд бўлди.

Меҳнат ярмаркасида ҳаётда адашган яна бир элдошимиз Рўзметов Комилжон «Xaus construcsion»МЧЖга қурувчи қилиб ишга жойлаштирилди.

Боғот тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқова