Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-05-05 12:36:00 261 Chop etish
2022 - yil 10 - fevral VI-62-21-12-170-K/22 Bog‘ot tuman hokimligi

 

Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларига ўзгартириш киритиш юзасидан таклифларни атрофлича муҳокама килиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевичнинг Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларига ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган ҳисоб китобларга асосан Боғот туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг 2022 йил 26 январдаги “Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида”ги VI-61-9-12-170-K/22-сон қарори иловасининг Туман ҳокимлиги бандида кўрсатилган "Саховат ва кўмак" жамғармасига озиқ овқат маҳсулотлари харажатлари учун ажратилган 60 млн.сўм маблағ олиниб, ушбу маблағ маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига йўналтирилсин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (С.Қурбонов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси (Б.Машарипова) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси Ш.Яхшибаев