Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-11-29 11:00:00 148 Chop etish

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИЛИГИДА ТАНҚИДИЙ- ТАҲЛИЛИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида барча соҳалар бўйича таҳлилий ва танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳоким ўринбосарлари, ҳоким маслаҳатчилари, тумандаги барча ташкилот ва корхона раҳбарлари қатнашдилар.

Туманда 2022 йил якунланишига оз муддат қолаётгани аммо айрим соҳалар раҳбарларининг фаолияти қониқарсизлиги, тезкорлик билан йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш масалалари таҳлил этилди ва иш жараёнида камчиликларга йўл қўйган ҳокимлик ходимлари огоҳлантирилди.

Йиғилишда ижтимоий- иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди ҳамда куни кеча бўлиб ўтган селектор йиғилишида кўтарилган масалаларнинг мазмун - моҳияти тушунтирилди ва галда энг долзарб топшириқлар белгилаб берилди.