Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-03-06 12:25:00 124 Chop etish

БОҒОТ ТУМАНИДА «ЯШИЛ МАКОН» УМУМИЛЛИЙ ДАСТУРИ АМАЛДА

Кўклам уйғониш фасли - далаларда иш фасли. Деҳқон ризқ-рўз, ҳосил яратувчиси. Асл деҳқон учун бўш вақтнинг ўзи бўлмайди. Айни кунларда Боғот туманидаги барча фермер хўжаликларида баҳорги ишлар бошланди.

Айни дамда туман ҳокими ўринбосари Қаҳрамон Ражабов, Боғот тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Исломбой Рахимовлар ҳудудлардаги фермер хўжаликларида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирларни бўйича энг долзарб топшириқларни масъулларга тушунтирди.

Жараён давомида фермерлар ҳамда соҳа мутахассислари билан ғалла парваришини кучайтириш, бунда маҳаллий ўғит билан озиқлантириш бўйича қишлоқ хўжалиги ишчи гуруҳи томонидан масъулларга тавсиялар берилди.