Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-03-07 12:20:00 110 Chop etish

БОҒОТДА 8- МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Халқимизда азалдан гўзаллик тимсоли бўлган хотин-қизларимизга алоҳида ҳурмат кўрсатиб келинган. Аслида аёлни баҳорга қиёслашади.

Бугун, 7 март куни Боғот туманида “Гўзал дунё сайқалисан муҳтарам аёл” деб номланган тадбирда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев иштирок этиб, мўътабар онахонлар, мунис опа-сингилларимизни байрам муносабати билан самимий табриклади ҳамда фаол хотин- қизлар туманимиз ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, самарали меҳнатлари учун фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Таъкидлаш жоизки, аёлни эъзозлаш, эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олийжаноб қадрият ҳисобланади. Нафосат тимсоли бўлмиш азиз аёлларнинг соғлом зурриёд, баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ўрни ва хизматини ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди. Шу боис ҳам аёл зотига, мамлакатимиз хотин-қизларига юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати