Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-03-18 12:50:00 104 Chop etish

БОҒОТДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ

Боғот туманининг миришкор ва танти деҳқонлари бугун ўзларига бўлган катта ишонч, чексиз ғайрат -шижоат билан об- ҳавонинг мўътадил келаётганидан фойдаланиб, чигит экишни бошлаб юбордилар.

А.Навоий ҳудудидаги «Боғот Агрокластер» далаларида бугун илк маротаба Боғотликлар оғзибирлик билан йиғилиб, қўчқорлар сўйилиб, хожи оталарнинн чиройли дуоларидан кейин чигит экиш жараёнини бошлаб юборишди ва ушбу далада амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, сектор раҳбарлари, имом- хатиблар, олим- агрономлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермерлар иштирок этдилар.

Семинарда ҳосилни уюшқоқлик билан етиштириш, экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни кўнгилдагидек якунлаш борасида сўз борди.

Семинар якунида дала майдонига чикит экилди.

«Ушбу бошлаган ишларимиз хайрли, ҳосилимиз мўл, йилимиз файзли бўлсин», дея барча инсонлар қўлини дуога очдилар.

Барча фермер-деҳқонлар ғўза парваришлашда асосан нималарга эътибор қаритиш лозимлиги хусусида янада чуқурроқ тўла маълумотларга эга бўлдилар, кўргазмалар билан танишдилар.

Боғотликлар бу йил ҳар йилгиданда ғайрат ва шижоат билан кўтаринки кайфиятда чигит экишни бошлаб юбордилар.

Барча семинар иштирокчилари бир бўлиб «Илоҳим, яхши ниятлар ила бошланган ишлар барокатини Аллоҳ берсин, бир чигит минг бўлиб кўкарсин!» дея дуо қилдилар.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ