Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-03-09 09:25:00 112 Chop etish

Мутасаддиларга вазифалар юклатилди ва ижро юзасидан назорат кучайтирилди

Боғот тумани ҳокимилиги биносида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тумандаги мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Бугун пайшанба куни ташкил этилган қабулда фуқароларни қийнаётган турли муаммолар, хусусан, уй-жой, кадастр ва ишга жойлашиш, даволаниш, моддий ёрдам, ичимлик суви каби масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди, айрим мурожаатлар шу жойнинг ўзида ечимини топди.

Фуқароларнинг муддат талаб этадиган мурожаатлари юзасидан туман раҳбари мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқ ва вазифаларни бериб, ижроси юзасидан назоратни кучайтирди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ