Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-11-30 09:00:00 147 Chop etish

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ - КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА АСОСИЙ КУЧ

Мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизим асосида ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилиб, аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни чуқур ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси — ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Давлатимиз раҳбари ушбу йўналишда «одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳим» эканини таъкидлаган эди.

Мана шу эзгу ва халқчил ғоянинг ҳаётга татбиқ этилиши самарали бўлишини таъминлаш мақсадида, куни кеча Боғот тумани мажлислар залида туман ҳокимининг 1- ўринбосари С.Қурбонов, Республикадан беркитилган вакил Қ.Мадраҳимовлар, ҳоким ўринбосари Д.Абдуллаева ва ҳоким ёрдамчиларига Республика ишчи гуруҳи тренерлари семинар ўтказдилар.

Семинарда ҳоким ёрдамчиларини қийнаб келаётган саволларга жавоб берилди.