Расмий муносабат | bagatdistrict.uz

 2023-09-04 06:55:00 133 Chop etish

Ижтимоий тармоқларда «Боғот тумани Эко бозори олдида круговой йўлига светофор қўйиб беришни илтимос қилиб қолардик сабаби хавфли вазиятлар кўп авария ҳолатини келтириб чиқарувчи катта йўлга олиб чиқади» мавзусида тарқатилган хабар юзасидан Боғот тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизли ишчи гуруҳи ходимлари билан ўрганиш ўтказилди. Ушбу мурожаат бўйича берилаётган таклифлар ўрганилиб, сўралаётган жойга светофор қўйиш масаласи юзасидан мутахассисларнинг хулосаси бўйича 2024 йил давлат дастурига киритиш чоралари кўрилишини билдирамиз.