Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-03-28 03:39:00 122 Chop etish

Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир

Боғот туманида сенаторлар ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси юзасидан республика умумхалқ референдуми жараёнлари бўйича депутатлар,зиёлилар, маҳалла аҳолиси билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати сенатори Баҳодир Тожиев, Фароғат Саъдуллаева, Қонунчилик палатаси депутатлари Ботир Тўразода, Камолбек Жуманиёзовлар «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси юзасидан республика умумхалқ референдумини ўтказиш қанчалик муҳим жараёнлиги ҳамда Конституцияда белгиланган ҳар бир моддага батафсил тўхталиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоблар бердилар. Тумандаги Беруний маҳалласида жойлашган Маданият уйи биносида ўтказилган тадбирда сўзга чиққан иштирокчилар «Бу менинг Конституциям», «Бу бизнинг Конституция» дея барчани якдилликка чақиришди.