ЮЗ ЁШДАН ОШГАН БОҒОТЛИК МУҲТАРАМА МОМОЖОНЛАРИМИЗГА ВИЛОЯТИМИЗ РАҲБАРИ ЖЎРАБЕК РАХИМОВНИНГ ТАБРИКЛАРИ ЎҚИБ ЭШИТТИРИЛДИ | bagatdistrict.uz

 2023-03-08 09:45:00 131 Chop etish

ЮЗ ЁШДАН ОШГАН БОҒОТЛИК МУҲТАРАМА МОМОЖОНЛАРИМИЗГА ВИЛОЯТИМИЗ РАҲБАРИ ЖЎРАБЕК РАХИМОВНИНГ ТАБРИКЛАРИ ЎҚИБ ЭШИТТИРИЛДИ

Оналарга бўлган бу қадар эътибордан кўзларга ёш келиши табиий. Доно халқимиз орасида «Қариси бор уйнинг париси бор», «Қари билганни пари билмас» каби ҳикматли иборалар ҳаётимизда ўз исботини топган. Яшариш ва янгиланиш фасли бўлган баҳорнинг илк байрами «8 март Халқаро хотин-қизлар» куни арафасида 100 ёшдан ошган нуроний онахонларимизга ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда.

Мутасадди раҳбарлар Боғот тумани «Гулшан» маҳалласида яшовчи 110 ёшни қаршилаган Санамжон момо Отажоновага, «Қипчоқ» маҳалласида яшовчи ва 106 ёшли Назиба момо Галимовалар хонадонида бўлиб, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг байрам табригини етказдилар.

Санамжон момо ва Галима момо бундай чексиз меҳр ва эътиборни кўриб беихтиёр кўзларига ёшлар олиб қуаончдан йиғлаб, юртимизга, халқимизга соғу омонлик тилаб дуолар қилдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати