СИНОВЛИ КУНЛАРДА БИР-БИРИМИЗНИ ҚЎЛЛАЙМИЗ! БИЗ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирбек Тўразода бугунги синовли кунларда шифокорларнинг саломатлигига, уларнинг шарафли, машаққатли фаолиятига ўзининг меҳрини ва эътиборини билдирди. Депутат ҳомийлигида шифокорларга бир марталик нам салфетка ҳамда махсус ҳимоя ниқоблари, спирт ва қадоқланган пакетларда исириқлар тарқатилди. Муҳтарам Президентимизнинг шифокорларга бераётган юксак баҳосини қўллаб-қувватлаётган депутат Ботирбек Тўразодага шифокорлар номидан «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби моҳир шифокор Нулла Бекчанов миннатдорлигини изҳор қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида депутат Ботирбек Тўразода Боғот тумани Ободонлаштириш бўлимига бориб ўзининг беғараз ёрдамини берди. Бугун Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев билан Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 118-Боғот сайлов округидан сайланган депутат Ботир Тўразода 2000 дан ортиқ ҳимоя ниқоби, 300 тадан ортиқ ҳар хил турдаги (антисептик воситалар) спирт маҳсулотлари, 500 дона қўлқоп, 500 дона қадоқланган пакетларда исириқ маҳсулотлари ва бир марталик салфеткаларни тарқатдилар.
Депутат Янги-Қадам маҳалласида фаолият олиб бораётган «Боғот Мега Стар Кемпинг МЧЖ» раҳбари О.Ражабовнинг мурожаати бўйича тадбиркорга зарур бўлган янгидан трансформаторни ўрнатиб берилишида сўровнома билан чиқди ва мурожаатга амалий ёрдам берди.
Боғот тумани фуқароси, депутат тадбиркор Ботирбек Тўразоданинг ташаббусини ҳоким Ойбек Холбоев қўллаб-қувватлади ва арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ярмаркаси тумандаги 43та маҳаллаларда ҳам доимий ўтказилиши белгиланди. Энди депутат ҳар бир маҳаллада ўтказилаётган озиқ-овқат ярмаркаларида ҳам фаол иштирок этмоқда.


Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА 118-БОҒОТ САЙЛОВ ОКРУГИДАН САЙЛАНГАН ДЕПУТАТ БОТИР ТЎРАЗОДАНИНГ
М У Р О Ж А А Т И

Саховат ва кўмак--азалий қадриятимиздир

Туркий халқлар, айниқса ўзбеклар, туркманлар азал-азалдан инсонийлиги, халқпарварлиги билан бошқа элатларга намуна бўла олган. Аму сувини ичган иккала миллат ҳам ҳар қандай вазиятда «Бир майизни қирқ бўлиб еган» халқ бўлган. Азалдан саҳоватлилик, йиқилганни турғизиб қўйиш, ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган инсонларга ёрдам қўлини чўзиш ҳар бир мўмин мусулмон учун фарз ва қарз ҳисобланади.
Қон қонимизга сингиб кетган инсонпарварлик, саховатпешалик каби ҳислатларни намоён қилиб, ожизлар холидан хабар олаётган инсонлар синовли кунларда, муборак ойда савобли ишлари билан халқимиз миннатдорлигини олишмоқда. Қийналиб яшаётганларга кўмак беришдек олийжаноблик, ҳеч бир миллатда йўқ десам, асло муболаға бўлмайди. Бутун дунёга ҳавф солаётган коронавирус пандемияси шароитида касалликнинг кенг тарқалиб кетмаслигини олдини олиш бўйича карантин чоралари кўрилиб, уйда қолиш бу вазиятда энг маъқул чора сифатида эътироф этилмоқда. Пандемия сабабли
карантин даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилиш, уларнинг даромадларини барқарорлаштириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, айниқса, Президентимиз ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилиб, тадбиркорлар, саҳоватпеша инсонлар ёрдамида аҳолининг кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ишсиз қолган, моддий мададга муҳтож қисмига керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол маҳсулотлари, дори-дармон, гигиена воситалари, бошқа маҳсулотларга бўлган талаб-эҳтиёжларини таъминлаш билан бирга уларни ишга жойлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани биз нақадар сабрли, бардошли, меҳр муҳаббатли халқ эканимизнинг ёрқин исботидир.
Мен туркман миллати вакили бўлсам ҳам ўзбек тилида, ўзбек мактабида ўқиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати бўлиб сайланганимда яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг миллатлараро тотувликка бўлган буюк эътиборини юрагимдан ҳис қилиб, бу ҳис, бу эътибор менинг тадбиркорлик соҳамда, депутатлик фаолиятимда ғайратимга ғайрат, шижоатимга шижоат, кучимга янада куч қўшмоқда.
Доно ва ўз вақтида тўғри қарорлар чиқараётган Президентимизнинг оқилона сиёсати сабаб, бугун пандемия ҳам чекинмоқда. Президентимиз томонидан «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракати бошланганининг ўзи Президентимизнинг пандемия даврида юритаётган тезкорлик билан тўғри қабул қилинган сиёсати намунасидир. Тарихдан биламизки, буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз даврида давлатидаги барча тиламчи ва гадойларни бир жойга тўплаб ишга яроқлиларини ўзларига мос, кучлари етадиган, қўлларидан келадиган вазифалар бериб, ишлар билан таъминлаган. Ишга яроқсиз ногирон ва кексаларига, турмуш тарзига, уй-рўзғорига, фарзанд тарбиясига етарли даражада нафақа тайинлаган. Яратилган шароитдан кейин ҳам ушбу инсонлардан қайси бири тиланчилик қилса уни қаттиқ жазога тортган. Шунинг учун Амир Темур давлатида тиламчи ва гадойлар бўлмаган дея қайд этилади манбаларда.
Айни синовли кунларда бир-бировга меҳр оқибатли бўлиш ҳар қачонгиданда ўз аксини топмоқда. Зеро, аждодлари бу каби фазилатларни бизга азалдан мерос қолдирган. Шундай экан бир-биримиздан кўмагимизни аямайлик! Биз депутатлар янада тўғри сиёсат олиб бораётган муҳтарам Президентимиз атрофида жипслашиб, давлатимиз раҳбарига қўлу қанот бўлайлик! Ғалаба яқин! Биз бирлашиб ҳар қандай қийинчилик ва муаммони албатта енгамиз!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

САХОВАТ ВА КЎМАК -- АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТИМИЗДИР

Туркий халқлар, айниқса ўзбеклар, туркманлар азал-азалдан инсонийлиги, халқпарварлиги билан бошқа элатларга намуна бўла олган. Аму сувини ичган иккала миллат ҳам ҳар қандай вазиятда «Бир майизни қирқ бўлиб еган» халқ бўлган. Азалдан саҳоватлилик, йиқилганни турғизиб қўйиш, ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган инсонларга ёрдам қўлини чўзиш ҳар бир мўмин мусулмон учун фарз ва қарз ҳисобланади.
Қон қонимизга сингиб кетган инсонпарварлик, саховатпешалик каби ҳислатларни намоён қилиб, ожизлар холидан хабар олаётган инсонлар синовли кунларда, муборак ойда савобли ишлари билан халқимиз миннатдорлигини олишмоқда. Қийналиб яшаётганларга кўмак беришдек олийжаноблик, ҳеч бир миллатда йўқ десам, асло муболаға бўлмайди. Бутун дунёга ҳавф солаётган коронавирус пандемияси шароитида касалликнинг кенг тарқалиб кетмаслигини олдини олиш бўйича карантин чоралари кўрилиб, уйда қолиш бу вазиятда энг маъқул чора сифатида эътироф этилмоқда. Пандемия сабабли
карантин даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилиш, уларнинг даромадларини барқарорлаштириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, айниқса, Президентимиз ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилиб, тадбиркорлар, саҳоватпеша инсонлар ёрдамида аҳолининг кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ишсиз қолган, моддий мададга муҳтож қисмига керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол маҳсулотлари, дори-дармон, гигиена воситалари, бошқа маҳсулотларга бўлган талаб-эҳтиёжларини таъминлаш билан бирга уларни ишга жойлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани биз нақадар сабрли, бардошли, меҳр муҳаббатли халқ эканимизнинг ёрқин исботидир.
Мен туркман миллати вакили бўлсам ҳам ўзбек тилида, ўзбек мактабида ўқиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати бўлиб сайланганимдан яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг миллатлараро тотувликка бўлган буюк эътиборини юрагимдан ҳис қилиб, бу ҳис, бу эътибор менинг тадбиркорлик соҳамда, депутатлик фаолиятимда ғайратимга ғайрат, шижоатимга шижоат, кучимга янада куч қўшмоқда. Мен ҳам оддий инсон сифатида ҳар куни сайловчиларим ҳолидан хабар олиб, уларнинг дардига малҳам бўлиш учун бор имкониятларимдан фойдаланиб ёрдамимни бермоқдаман. Мени сайлаган, менга ишонган сайловчиларим ҳаёти ва хотиржаилиги мен учун жуда муҳимдир.
Доно ва ўз вақтида тўғри қарорлар чиқараётган Президентимизнинг оқилона сиёсати сабаб, бугун пандемия ҳам чекинмоқда. Президентимиз томонидан «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракати бошланганининг ўзи Президентимизнинг пандемия даврида юритаётган тезкорлик билан тўғри қабул қилинган сиёсати намунасидир. Тарихдан биламизки, буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз даврида давлатидаги барча тиламчи ва гадойларни бир жойга тўплаб ишга яроқлиларини ўзларига мос, кучлари етадиган, қўлларидан келадиган вазифалар бериб, ишлар билан таъминлаган. Ишга яроқсиз ногирон ва кексаларига, турмуш тарзига, уй-рўзғорига, фарзанд тарбиясига етарли даражада нафақа тайинлаган. Яратилган шароитдан кейин ҳам ушбу инсонлардан қайси бири тиланчилик қилса уни қаттиқ жазога тортган. Шунинг учун Амир Темур давлатида тиламчи ва гадойлар бўлмаган дея қайд этилади манбаларда.
Айни синовли кунларда бир-бировга меҳр оқибатли бўлиш ҳар қачонгиданда ўз аксини топмоқда. Зеро, аждодлари бу каби фазилатларни бизга азалдан мерос қолдирган. Шундай экан бир-биримиздан кўмагимизни аямайлик!
Биз депутатлар янада одилона ва тўғри сиёсат олиб бораётган муҳтарам Президентимиз атрофида жипслашиб, давлатимиз раҳбарига қўлу қанот бўлайлик! Ғалаба яқин! Биз бирлашиб ҳар қандай қийинчилик ва муаммони албатта енгамиз!

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатасига 118-Боғот сайлов округидан сайланган депутат БОТИРБЕК ТЎРАЗОДА.

 

ДЕПУТАТ КЎМАГИ

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ САБАБЛИ ИШСИЗ ҚОЛГАН 29 НАФАР ЁШЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Бугунги мураккаб ва синовли кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига 118-Боғот сайлов округидан сайланган депутат Ботирбек Тўразода ташаббуси ҳамда кўмаги билан эҳтиёжманд, пандемия сабабли хорижга ишлаш учун кета олмай қолган, оилавий аҳволи камбағаллик бўсағасига келиб қолган 29та ёшлар янги «Боғот Мега Стар Кемпинг» МЧЖда иш бошладилар. МЧЖда 1та директор,1та техника хавфсизлиги муҳандиси,1та электрик, 6та оператор, 3та машинист,15та газ қуювчи,2та ошпаз жами 29 нафар олий ва ўрта махсус маълумотли ёшлар иш билан таъминландилар. Ёшлар иш ўрнидан мамнунлар, чунки МЧЖ 2-сменада ишлаётгани учун ишчилар 3маҳал бепул овқат билан таъминланганлар. Депутат 15нафар эҳтиёжманд оиланинг мулк солиғидан қарздорлигини ҳам тўлаб берди ва карантин тугагандан кейин боқувчисини йўқотган МЧЖ ишчиси Жобборов Жасурбекнинг тўйини ўтказиб бериш ниятини билдирди.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига 118-Боғот сайлов округидан сайланган депутат Ботир Тўразоданинг РАМАЗОН ҲАЙИТИ байрами
Т А Б Р И Г И

Қадрли сайловчиларим! Азиз ватандошларим!
Эзгулик, мурувват ва саховат ойи бўлган муборак Рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!
Муҳтарам Президентимиз томонидан «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорда Сизларнинг соғлигингизни, ҳавфсизлигингизни таъминлаш муҳим вазифа бўлиб ўз аксини топган. Тарихдан маълумки, мазҳабимизнинг мўътабар фикҳий манбаи бўлган «Баҳрур роиқ»асарида:«Имом билан бирга намозни адо этиш имкони бўлмаса, у қазо қилинмайди» дейилган. Демак, коронавирус туфайли бу йил ҳайит намози ўрнига уйимизда нафл намози ўқиймиз. Муқаддас динимизда вазият тақоза этса, ҳайит, жума намози, хавфсизлик нуқтаи назаридан уйда ўқилиши лозимлиги билдирилган.
Мен учун қадрли бўлган азиз сайловчиларим! Ўзбекистонимиз осмони тинч, фуқароларимиз соғу омон бўлсинлар!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИНИНГ МУРОЖААТИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРДИ

ЎзЛИДеПдан Хоразм вилояти Кенгашига 13-Боғот сайлов округидан сайланган депутат Г.Рахимова Боғот тумани Бешариқ қишлоғи «Гулшан» маҳалласидаги сайловчилари билан учрашганда, томорқаларига оқар сув келтириб беришни сўраган эдилар.
Депутат Боғот тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори У.Ёқубовга сўровнома билан чиқди ва марказ директори кўмагида муаммо ҳал бўлиб, маҳаллага 2 та сув чиқариш насоси ўрнатилди, Г.Рахимова 15та ёшни жамоатчилик ишларига жалб қилиб, иш билан таъминлашга эришди. Депутат МФЙ раислари билан Бешариқ қишлоғи, Миришкор қишлоғидаги жами 5633та хонадонларни ўрганиш даврида, 297та эҳтиёжманд оила аниқланди. Бу оилаларга 2мартадан озиқ-овқат маҳсулотлари берилишида депутат фаол иштирок қилиб, «Оқтепа»маҳалласидаги боқувчисини йўқотган Ахмедова Зохира ва Яқубова Махпираларга озиқ-овқатлар, зарур дорилар олиб бориб касалларнинг ҳолидан хабар олди. Халқ ишончи-олий маъсулиятдир.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

САХОВАТ КЎРСАТИБ, ШОДУМОН ЯША

Бугунги оғир, синовли кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бераётган саховатпеша юртдошларимиз сафи кенгайиб бораётгани қувонарлидир. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини фаол қўллаб-қувватлаётган депутатларимиздан бири - Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Нилуфар Раззоқова бугун боқувчисини йўқотган Жуманиёзова Бибимарям, Бибихадича, Зуҳражонларнинг уйига бориб ун ва озиқ овқат маҳсулотлари, дори дармонлар олиб берди. Депутат ўзи сайланган ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 11 нафар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ниқоблари тарқатди. Эҳтиёжманд оилалардан Отажонов Олим, Ортиқова Рухия, Искандарова Санобарларнинг мулк солиғидан қарздорлигини шахсий жамғармасидан тўлаб берди. Депутат Нилуфар Раззоқова бундай хайрия ишларини тизимли равишда давом эттиришини билдирди.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

ДЕПУТАТНИНГ САВОБЛИ КУНДАГИ САҲОВАТИ

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига 11-Деҳқонбозор сайлов округидан сайланган депутат Нилуфар Раззоқова Рамазон ҳайити муносабати билан ўзи сайланган ҳудуддаги касаллар ҳолидан хабар олди.
Бугун депутат бутун умри давомида Боғот туманида ҳалол меҳнат қилиб, иш жараёнидаги фавқулодда вазият сабабли ногирон бўлиб қолган, Деҳқонбозор қишлоғилик Машарипов Рахимбой акага зарур дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб борди.
Депутат Нилуфар Раззоқова «Савоб ишни ҳар кун, ҳар ким қилишига керак» шиорига амал қилиб, сайловчиларининг ўй-ташвишлари, муаммоларини эшитиб амалий ёрдам бериш мақсадида тинмай ҳаракат қилмоқда.
Зеро, халқни рози қилиш, ҳар бир депутат фаолиятида энг муҳим вазифа эканлигини ҳис қилаётган халқ ишончини қозонган депутатлар ҳар бир кундан унумли фойдаланиб, халқ хизматига камарбаста бўлмоқдалар.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.