Боғот туман мактабгача таълим бўлими тизимида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2020 йилга

белгиланган устувор вазифалар тўғрисида

 

ҲИСОБОТИ

(2020 йил мартҳолатига)

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш:

 

Боғот туманида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар, белгиланган топшириқлар ижросини самарали ва сифатли таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар белгиланиб,             шу асосида ишлар амалга оширилди.Жумладан:

Боғот туман мактабгача таълим бўлими ўз фаолиятини бошлаган2017 йилда3-7 ёшли 12326 нафар болалар бўлиб, шундан:1417 нафар (11,4%) болалар мактабгача таълим ташкилотларигақамраб олинган. 2018 йилда 3-7 ёшли 12881 нафар болалар бўлиб, шундан:2653 нафар (20,6%) болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган ва усиш кўрсатгичи 9,2 фоизга ошган, 2020 йил мартига3-7 ёшли 13277 нафар болалар бўлиб,шундан:5411 нафар (40,7%) болалар мактабгача таълим ташкилотларигақамраб олинган.

 Мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олган 5411 нафар болалар, Шундан:

-давлат мактабгача таълим ташкилотларида -4346 нафар,  (32,7 %);

-ДХШ негизида мактабгача таълим ташкилотида-138 нафар, (1,0 %);

-Оилавий мактабгача таълим ташкилотларида -927 нафар,    (6,9 %);

ташкил қилади.

 

Туман мактабгача таълим тизимидаги қадрлар ҳақида:

 

Туман мактабгача таълим тизимида жами: 596 нафар, шундан: давлат мактабгача таълим ташкилотларида566 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда, шундан:73 нафар олий, 503нафар ўрта махсус маълумотга эга қадрлар ҳисобланади.

 

Мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозланиш аҳволи:

 

2019 йилда туман мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш  мақсадида жами 539.3 млн сўм шундан:Давлат бюджет маблағлари 458 млн сўм, Боғот туман ҳокимлиги томонидан махаллий бюджет маблағлари 81,3 млн сўм маблағ ажратилиб мактабгача таълим муассасаларини моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида зарур жиҳозлар билан таъмирланди.

 

 

Мактабгача таълим ташкилот биноларининг аҳволи:

 

Боғот туманида мактабгача таълими тизимидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тизимни янада ривожлантириш бўйича  тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида3-бўлим,  28 банддан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланди. Шунга асосан Боғот туманида давлат, нодавлат ва давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотларини 2019-2021 йиллар кесимида амалга оширилиши бўйича режа-графиги ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4067-сонли қарорига асосан “Тозабозор” маҳалласидаги 9-сон мактабгача таълим ташкилоти 2544,0 млн сўм маблағ ҳисобига 100 ўрин қилибреконструкция қилиниб ўз фаолиятини  ҳамда“Ғалаба” маҳалласидаги 18-сон мактабгача таълим ташкилоти 2508,0 млн сўм маблағ ҳисобига 100 ўринли қилиб реконструкция қилинди  фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида “Ёш ўсмир” маҳалласидаги 11-сон мактабгача таълим ташкилоти 1790,0 млн сўм маблағ ҳисобига 150 ўринли ҳамда“Деҳқонобод” маҳалласидаги 22-сон мактабгача таълим ташкилоти 1850,0 млн сўм маблағ ҳисобига  реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, “Қалажиққалъа” маҳалласидаги21-сон мактабгача таълим ташкилоти 1850,0 млн сўм маблағ ҳисобига100 ўринли биносида қурилиш ишлариолиб борилмоқда.

2019 йил давомида мактабгача таълим ташкилотларини жорий таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 399,0 млн сўм ажратилди. Жумладан:

-1-сон мактабгача таълим ташкилотига42,0 млн сўм маблағ ҳисобига ташқи тўсиқ девор қилиш ишлари;

-2-сон мактабгача таълим ташкилотига90,0 млн сўм маблағ ҳисобигаташқи тўсиқ девор ва янги 6 та болалар учун ёзги айвонча қилиш ишлари;

-17-сон мактабгача таълим ташкилотига40,0 млн сўм маблағ ҳисобига ташқи тўсиқ девор қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек;

-26-сон мактабгача таълим ташкилотига19,0 млн сўм маблағ ҳисобига муассаса биносини том қисми шифер қилиш ишлари амалга оширилди.

-3-сон мактабгача таълим ташкилотига 5,0 млн сўм маблағ ҳисобига ичимлик суви тортиб бериш ишлари якунига етказилди.

-23-сон мактабгача таълим ташкилотига203,0млн сўм маблағ ҳисобига

Дераза ва эшик ромларини алмаштириш, иссиқлик тизими, ташқи тўсиқ девор қилиш ишлариякунига етказилди.

 

 

 

ДХМ томонидан бериладиган йўлланмалар ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил                       28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 244-сон қарори ижросини бўйича туман мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат хизматлари марказига жами: 6796 та аризалар келиб тушган шундан:5390 та (79,3%)аризалар қаънатлантирилиб туман худудидаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига йўланмалар берган.

 

Муассасаларидаги таълим тарбия жараёнлари ҳақида:

 

Мактабгача таълим тизимидаги янгиликларни амалда қўллаш, илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат самарадорлигини амалга ошириш,  методбирлашмалар фаолиятини яхшилаш борасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш борасида 2019 йилда 35 марта семинар, 2 марта кўрик-танлов, 17 марта очиқ машғулотлар, 1 марта Конференция ўтказилган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йил якунида 2 баробарга ошди. Яъни, 2019 йилда 82 та амалий семинар-тренинглар, 2 та кўрик-танлов, 2 марта фестивал, 1 та Конференция, 28 та очиқ машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, туман мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилоти мудираларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мактабгача таълим соҳасига оид қарорлар мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида 2019 йилда 31 марта семинарлар ўтказилди.

Шунингдек, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг топшириғига асосан туманларда “Қониқарли”, “Яхши” деб топилган 3 та мактабгача таълим ташкилотларини “Намунали” мактабгача таълим ташкилотига айлантириш борасида 9 кишидан иборат этиб ташкил қилинган “Кўмак гуруҳи” томонидан 2019 йилнинг август-декабр ойларида 13 та давлат, 6 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларида бир кунлик фаолият ўрганилиб, керакли методик тавсиялар берилди.

 

Давлат-хусусий шерикчилик негизида нодавлат                        мактабгача таълим ташкилотлари ҳақида:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2018 йил  5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Боғот туманида ташаббускорлар томонидан  Давлат-хусусий шерикчилик негизида 57 та жумладан:11 та очиқ ер участкасида,              2 та хусусий мулк негизида, 44 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил қилиш юзасидан икки томонлама битимлар имзоланган бўлиб, ҳақиқатда туманда 2019 йилда давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари томонидан жами: 39 та жумладан, Давлат-хусусий шерикчилик асосида очиқ ер участкасида  1 та, хусусий мулк негизида 1 та, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 38 та ташкил қилиш ҳисобига туманда 1055 нафар (7,8%) болалар қамраб олиниб, 98 та янги иш ўринларияратилишига эришилди.

 

Истиқболдаги режалар:

 

Туман худудидаги 43 та маҳаллалардан 14 та маҳаллада мактабгача таълим ташкилотлари йўқлиги ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд 29 та маҳаллаларда ҳам қамров етарли эмаслигини инобатга олиб,            77 та янгидан мактабгача таълим ташкилотларга эҳтиёж мавжудлиги инобатга олиб, ушбу эҳтиёжларни 2020 йил давомида Боғот туманида  “Инвестиция” давлат дастури, “Обод қишлоқ” дастури ва Давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил қилиниши режалаштирилаётган мактабгача таълим ташкилоти ҳисобига болаларни қамраб олишни  61,0 фоизга ошириш ва туманда давлат-хусусий мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш орқали давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтириб, муҳтарам Президентимиз истаганидек, соғлом, билимли, она юртини қадрлайдиган, чет тилларни биладиган, ҳақиқий миллий қадриятларимизни қадрлайдиган ёш авлодни тарбиялаш режалаштирилган.