Умумий ўрта таълим мактаблар

Боғот туман халқ таълими бўлими хақида маълумот
Туманда жами 53 та муассаса фаолият юритиб, шундан, 49 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаб, 1 та айрим фанлар чўқур ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати, 1 та айрим фанлар чуқур ўқитиладиган ва чет тилларига ихтисослаштирилган мактаб-интернати, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаб фаолият юритиб, 30517 нафар ўқувчиларга 2628 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия бермоқда.
2019 йил давомида 307 нафар вояга етмаган болаларга васий, 110 нафарига хомий тайинланди. Барчасига туман хокими қарори чиқарилган. 31 нафар ҳар хил ёшдаги вояга етмаган болалар туман худудидаги оилаларга фарзандликка берилди. (Фуқаролик ишлари бўйича Боғот тумалараро судининг қарори билан)
2020 йилнинг 1 январ ҳолатига 293 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аниқланиб ўтган 5 ой мобайнида 35 нфар болага васий, 22 нафарига хомий тайинланди. туман хокими қарори чиқарилган.
3 нафар вояга етмаган болалар Фуқаролик ишлари бўйича Боғот тумалараро судининг қарори билан фарзандликка берилди.
Йил бошида аниқланган 293 нафар боланинг 131 нафарига 2019 йил давомида туман хокимининг қарори билан васий-хомий тайинлаш амалга оширилди.
2019 йил давомида
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида 92-ИМИнинг математика фани ўқитувчиси Камолов Неъматжон Республика босқичида 1-ўринни эгаллади.
Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси кўрик-танловида 3-ИМИнинг физика фани ўқитувчиси Раззақов Анвар вилоят босқичида 2-ўринни эгаллади.
15-мактабнинг 9-синф ўқитувчиси Қиличева Нилуфар фан олимпиадасининг тарих фанидан вилоят босқичида 1-ўринни эгаллади.
92-ИМИнинг 9-синф ўқитувчиси Қиличбоев Сирожиддин фан олимпиадасининг информатика фанидан вилоят босқичида 2-ўринни эгаллади.
92-ИМИининг 9-синф ўқувчиси Рахимова Зуҳражон фан олимпиадасининг она тили фанидан вилоятда 2-ўринни эгаллади.
21-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Давлетова Мунира фан олимпиадасининг немис тили фанидан вилоят босқичида 3-ўринни эгаллади.
26-сон мактабнинг 8-синф ўқувчиси Абдуллаева Шохсанам “Ёш китобхон” танловининг туман босқичида 1-ўринни вилоят боскичида фахрли 3 ўринни эгаллади.
“Китоб менининг дўстимсан” кўрик-танловининг вилоят босқичида 4-сон мактабнинг 4-синф ўқувчиси Рахматжонов Бекзод 4-ўринни эгаллади.
25-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Пўлатов Оғабек “Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман ва вилоят босқичида 1-ўринни эгаллади. Республикада 6-ўринни эгаллади.
“Энг яхши фан кабинети мудири” кўрик-танловининг вилоят босқичида 7-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Абдуллаева Райхон фахрли 3-ўринни эгаллади.
“Менинг энг яхши интелектуал саёхатим” кўрик-танловининг вилоят босқичида 18-мактабнинг биология фани ўқитувчиси Машарипова Зухра 2-ўринни эгаллади.
“Аждодлар меъроси, авлодлар шуурида” интелектуал беллашувининг вилоят босқичида 3-ИМИнинг 10-синф ўқувчиси Ибодуллаева Зухра фахрли 3-ўринни эгаллади.
Тумандаги 2-ихтисослаштирилган мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Жуманиёзова Гулнора, 42-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Қурбонова Мухаббат, 42-мактабнинг биология фани ўқитувчиси Эгамбердиева Ирода ва 3-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Рахмонова Зубайдаларнинг иши вилоят миққиёсида оммолаштирилди.
умуммий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Гандбол спорт туридан умумжамоа фахрли 2-ўрин, Бадминтон спорт тури бўйича умумжамоа хисобида фахрли 1-ўринни, Стол тенниси спорт тури бўйича умумжамоа хисобида фахрли 2-ўринни, Футбол спорт тури бўйича фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат сорт тури бўйича Республика биринчилиги Вилоят босқичида Боғот тумани жамоаси фаол қатнашиб умумжамоа хисобида фахрли 1-ўринни қўлга қиритиб 3 нафар ўқувчи Республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шу билан бирга Хоразм вилояти “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий бўлими тамонидан вилоят Халқ таълими бошқармасига қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” 2018-2019 ўқув йилида “Биз буйук ватан фарзандларимиз” шиори остида 2019 йил 15-16 июлъ кунлари спортнинг баскетбол, валейбол, гандбол, бадминтон, ва стол тенниси спорт турларидан вилоят биринчилиги бўлиб ўтди ва унда умумжамоа хисобида Боғот тумани мактаб ўқувчилар жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади
Тумандаги 54 нафар педагогларимиз дам олиш соғломлаштириш санаторияларида имтиёзли йўлланмалар билан дам олдилар. Шунингдек 3 нафарига бепул йўлланмалар берилди.
Туман 82 нафар ўқувчимиз “Жайхун қуёши” оромгоҳида, 150 ўқувчимиз “Алпомиш” ормгохларида соғламлаштирилди.
20 нафар ўқитувчиларни нафақага чиқилиши муносаби билан юбилей саналари нишонланиб рағбатлантириш совғалари берилди.
70 нафар соҳа ходимлари фарзандларига бепул ўқув қуроллари олиб берилди.
250 нафар ўқитувчиларимиз Ўзбекистон бўйлаб саёхат қилдирилди.
40 нафар фахрийларимизнинг холидан хабар олиниб манзилли ёрдам кўрсатилди.
5 та муҳим ташаббус бўйича туман ҳокимлиги томонидан умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Биринчи ташаббус - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича 2 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва умумтаълим мактабларида қўшимча 253 та тўгараклар ҳамда 6 та маданият марказларида қўшимча 7 та тўгараклар очилиб, жами 6826 нафар ёшлар қамраб олинди. Туман ҳокимлиги томонидан умумтаълим муассасаларига чолғу асбоблари, жумладан 57 рубоб, 47 миллий доира, 22та дуторга жами 125 та ўзбек миллий чол асбоблари учун 39,6 млн сўм пул маблағлари ажратилди. Февраль ойида “5 та ташаббус 5 та имконият” туман кўрик-танлови ташкил этилди.
Иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш масалалари бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ва спорт таълим муассасаларида 380 та спорт тўгараклари янгидан ташкил этилиб, уларга 10 444 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар жалб этилди. Уларнинг 4254 нафари қиз болалардир. Ўтган давр мобайнида 108 та жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари ташкил қилиниб, уларга 2525 минг нафар ўқувчилар жалб этилди. Туман ҳокимлиги томонидан умумтаълим муассасаларига 34 номдаги спорт инвентарлари учун 19,4 млн сўм пул маблағлари ажратилди. “5 та ташаббус 5 та имконият” туман кўрик-танловида иккинчи ташаббус бўйича ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаларига 3,5 млн сўмлик спорт инвентарлари совға қилинди.
Учинчи ташаббус - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича туман хокимлиги ҳисобидан 75 млн. сўм маблағга робототехника жиҳозлари олиниб, компьютер технологиялари, робототехника ва киберспорт бўйича тўгараклар ташкил этилди. 37 та муассасага оптик толали линиялар оркали юқори тезликдаги интернетга улаш ишлари якунланди. Тўртинчи ташаббус - аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари бўйича “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида акция ўтказилди. Акциядан кейин мактаб кутубхоналарига қўшимча равишда 524 нафар собиқ битирувчилар томонидан 4256 дона бадиий адабиётлар совға қилинди. 2019 йил октябрь ойида маҳаллий бюджет ҳисобидан 62,7 млн. сўм маблағ мактаб кутубхоналарига бадиий адабиётлар сотиб олиш учун ажратилди. “5 та ташаббус 5 та имконият” туман кўрик-танловида тўртинчи ташаббус бўйича ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаларига 5,5 млн сўмлик ноутбук, компьютер жамланмаси, рангли принтер, проектор, китоблар жамланмаси совға қилинди.
Бешинчи ташаббус - хотин–қизларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича ўқувчи-қизларни касб-ҳунар эгаллашга қизиқтиришни янада кучайтириш мақсадида 23 та мактабда, 1 та “Баркамол авлод” болалар марказларида тикув машиналари билан машғулот ўтиш ташкил қилинди. 52 та таълим муассасаларида янгидан ташкил қилинган 108 та тўгаракларга 2245 нафар ўқувчи-қизлар жалб қилинди. “5 та ташаббус 5 та имконият” туман кўрик-танловида бешинчи ташаббус бўйича ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаларига 6,5 млн сўмлик тикув машинаси, ошхона комбайни, дазмол, дазмоллаш доскаси совға қилинди.
2020 йил давомида
11-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Аминов Қўзибой, 7-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Ахмедова Майсара, 14-мактабнинг Абророва Феруза, 3-ИМИнинг математика фани ўқитувчилари Абдуллаева Халими ва Ражабов Шодиёр, 38-мактабнинг математика фани ўқитувчи Шарипова Мадина, 92-ИМИнинг математика фани ўқитувчи Камолов Неъматжонлар онлайн конференцияларда иштирок қилдилар (пандемия шароитида).
Жорий йилнинг апрел ойида вилоят хокимининг ташаббуси билан ўтказилган онлайн иншолар танловида 3-ИМИнинг 9-синф ўқувчиси Абдуллаева Холисхон ва 10-синф ўқувчиси Ражаббоев Хусанжонлар фахрли 3-ўринни эгалладилар.