Матбуот анжумани ўтказилди | bagatdistrict.uz

 2023-10-07 04:30:00 101 Chop etish

 

 

 

Бугун тасдиқланган медиа-режага асосан, Боғот туман Давлат хизматлари маркази биносининг мажлислар залида туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хўжаниёзов билан биргаликда "Боғот туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ва бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда туманда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни назоратга олиш ҳамда бартараф этиш штаби аъзолари, ижтимоий соҳанинг биринчи раҳбарлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, вилоят ФВБ матбуот котиби Х.Рустамов, туман ФВБ бошлиғи Ш.Худашкуровлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида Боғот туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш  бўйича амалга оширилган ишлар, айрим муаммолар хусусида қизғин фикр алмашувлар бўлди. Матбуот вакиллари, блогерлар қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.