Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-05-05 03:24:00 261 Chop etish
2022 - yil 10 - fevral VI-62-19-12-170-K/22 Bog‘ot tuman hokimligi

 

2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917 сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида” ги  КҚ-213-IV-сон қароригаасосан Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Ҳалқ депутатлари Боғот туман кенгашининг 2021 йил 28 апрелдаги “Боғот туман маҳаллий бюджети маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги           №42-214-сонли қарори билан тасдиқланган наъмунавий низомнинг 27 ва         29 бандлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ

1.Ҳалқ депутатлари Боғот туман кенгашининг 2021 йил 28 апрелдаги “Боғот туман маҳаллий бюджети маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги №42-214-сонли қарори билан тасдиқланган наъмунавий низомнинг 27-бандига асосан 2021 йил жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман молия мудири вазифасини вақтинча бажарувчи О.Бобожоновнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2021 йилда фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган)лойихаларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. 2021 йилда фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги маълумотлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. 2022 йил 1 феврал ҳолатига фуқаролар ташаббуси жамғармасида шаклланган маблағ тўғрисидаги маълумотлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Туман ҳокимлиги аҳборат ҳизмати (М.Абдуллаева)га фуқаролар ташаббуси жамғармаси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якунлари кўра, кейинги ойнинг 10-санасигача туманнинг веб-сайтларига жойлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (С.Қурбонов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси (Б.Машарипова) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси Ш.Яхшибаев