51 нафар ўқувчи имтиёзли тавсияномаларга эга бўлди | bagatdistrict.uz

 2023-06-21 08:40:00 111 Chop etish

51 нафар ўқувчи имтиёзли тавсияномаларга эга бўлди

Боғот тумани умумий ўрта таълим мактаблари "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг 51 нафар аъзосига имтиёзли тавсияномалар берилди.

Тавсияномага эгалар республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлади.

Тавсияномалар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.

Ушбу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Назаров, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Сардорбек Эрнафасов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Жавлонбек Искандаров ва бошқа масъуллар иштирок қилди.

Тадбирда ўқувчиларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаётган устозларга ва ота-оналарга туман раҳбари ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати