Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2019-02-12 11:56:04 3727 Chop etish

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ПҚ-3261-сонли ҳамда 2017  йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан Боғот туман ҳокимининг 2017 йил 24 ноябрдаги “Боғот тумани мактабгача таълим бўлимининг Низомини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги                      2550к-сонли қарори қабул қилиниб ўз фаолиятини бошлади.

Боғот туманида 3-7 ёшли 12881 нафар болалар бўлиб, 2017 йил ноябрда бўлим ташкил қилингунга қадар 1680 нафар (13%) болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. 2018 йил декабр ҳолатига                   2653 нафар (21%) болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Шундан: мактабгача таълим муассасаларидаги куни узайтирилган гурухларда 1670 нафар, қисқа муддатли гуруҳларда 983 нафар болалар қамраб олиниб тарбияланмоқда.

 

Мактабгача таълим муассасасидаги педагог ходимлар:

 

Тумандаги мактабгача таълим муассасаларида жами: 503 нафар педагог ва ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда, шундан 55 нафар олий, 408 нафар ўрта махсус маълумотга эга. Шундан:

220  нафар тарбиячи, 110 нафар ёрдамчи тарбиячи, 22 нафар ҳамшира ва бошқа ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Бугунги кунда педагог ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида           50 нафар ходимлар Урганч давлат Университети қошидаги “Вилоят педагог қадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти”да мактабгача таълим йўналиши бўйича курсларини битказган.

 

2018 йил давомида мактабгача таълим муассасаларини

жиҳозланиш ҳақида

 

Боғот туман ҳокими томонидан туман мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш ва таъмирлаш мақсадида 2018 йил “Йўл харитаси” тасдиқланди. Ушбу “Йўл харитаси”да белгиланган 25 та мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 991,3 млн. сўмлик маблағлар маҳаллий бюджет томонидан ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 1278,3 млн. сўмлик (129 %) зарур жиҳоз ва анжомлар мактабгача таълим муассасаларга етказиб берилди.

 

 

 

 

 

Мактабгача таълим муассасалари биноларининг аҳволи:

 

Боғот туман мактабгача таълими бўлимига қарашли 25 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, Шундан:

- 1 та МТМ лой пахса девор: (25-сон);

- 5 та МТМ селикат ғишт: (1-сон, 2-сон, 6-сон, 14-сон, 23-сон);

-19 та МТМ пишган ғишт: (3-сон, 4-сон, 5-сон, 7-сон, 8-сон, 9-сон,                 10-сон, 11-сон, 12-сон, 13-сон, 15-сон, 16-сон, 17-сон, 18-сон, 19-сон, 20-сон, 21-сон, 22-сон, 26-сон) курилган.

Шундан:

Капитал таъмирлашга мухтож: -9 та МТМ;

 (1-сон,3-сон,5-сон,12-сон,13-сон,18-сон,22-сон,23-сон,26-сон).

Реконструкция қилишга мухтож: -8 та МТМ;

 (6-сон, 7-сон, 9-сон, 11-сон, 15-сон, 19-сон, 21-сон, 25-сон).

 

2018 йил давомида мактабгача таълим муассасалари

 биноларининг таъмирланганлиги ҳақида

 

 2018 йил “Обод қишлоқ” давлат дастурига асосан Миришкор қишлоқ “Маънавият” маҳалласида жойлашган 16-сон ихтисослаштирилган махсус мактабгача таълим муассасида маҳаллий      бюджет маблағи хисобидан 242 млн сўм жорий таъмирлаш, “Обод қишлоқ” дастури доирасида  494 млн сўм жами 736 млн сўм маблағ ажратилиб, ҳозирда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2018 йил давомида мактабгача таълим муассасаларини жорий таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 337,1 млн сўм ажратилди. Жумладан:

-8-сон мактабгача таълим муассасасига 29,5 млн сўм,

-12-сон мактабгача таълим муассасасига 26,6 млн сўм,

-14-сон мактабгача таълим муассасасига 258,5 млн сўм,

-17-сон мактабгача таълим муассасасига 22,5 млн сўм,

 

2018-2019 йиллар куз-қиш мавсуми тайёргалик кўриш ва уни беталофат ўтказиш ҳақида

 

Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларининг 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсуми давомида биноларини иситиш учун белгиланган 76 тонна (брикет кўмир-46 тонна, кўмир ёқилгиси -30 тонна) кўмир ёқилғиси таълим муассасаларига тўлиқ етказиб берилди.

Жумладан:     8-сон МТМга 13,5 тн. брикет, 10тн. кўмир

                       10-сон МТМга 13,5тн.брикет, 6тн. кўмир

                       18-сон МТМга 6тн. брикет, 5 тн. кўмир

                       19-сон МТМга 7тн. брикет, 5тн. кўмир

                       23-сон МТМга 6тн.брикет, 4тн. кўмир .

Тумандаги 13-сон МТМнинг 80 м2, 22-сон МТМнинг 28 м2 синган ойналари МТБ Экспулатация хизмати ишчилари томонидан алмаштирилди.

Тумандаги 3-12-13-15-17-18-19-22-23 сон МТМларга 1 тадан аристон, қўл ювиш учун 2 тадан ракавина, 2 тадан идиш ювиш мосламаси ўрнатиб берилди.

Тумандаги 12-сон МТМга тоза ичимлик суви учун 45 метр сув қувири тортиб МТМ биносига уланди.

18-сон МТМ биносининг  иссиқлик тизими янгидан таъмирланиб, битта янги қозон ўрнатилди ҳамда тоза ичимлик суви учун 105 метр сув қувири тортиб МТМ биносига уланди.

19-сон МТМга тоза ичимлик суви учун 65 метр сув қувири тортиб МТМ биносига уланди.

 22-сон МТМга тоза ичимлик суви учун 53 метр сув қувири тортиб МТМ биносига уланди.

23-сон МТМга тоза ичимлик суви учун 50 метр сув қувири тортиб МТМ биносига уланди.

Тумандаги 23-сон МТМнинг том қисми учун махаллий бюджет хисобидан 88,0 млн. сўм пул ажратилиб янгидан шифер қилиниб таъмирлаш ишлари якунланди.

13-сон МТМга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 6,0 млн сўм пул ажратилиб, иссиқлик тизими қайта таъмирланди.

18-сон МТМга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 34,0 млн сўм пул ажратилиб, иссиқлик тизими янгидан ўтказилди.

22-сон МТМга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 6,0 млн сўм пул ажратилиб, синган ойналар янгидан ўрнатилди ва чўғлама лампалари энергия тезамкор ЛЕД ламполарига алмаштирилди.

Тумандаги 3-15-18-19-23- сон МТМларнинг электр чўғланма лампалари  жами: 71 дона электр тежамкор лед лампаларга алмаштирилди.

Тумандаги 1-3-10-12-15-18-19-22-23-сон МТМларнинг деразаларига иссиқликни сақлаш учун полиэтилен плёнка қоплаш ишлари якунига етказилди.

 

Нодавлат ва давлат шерикчилигида ташкил қилинадиган 

мактабгача таълим муассасалари ҳақида

 

Боғот туманида ўтган 2018 йил давомида Давлат-хусусий шерикчилик асосида 15 нафар жумладан: 9 нафар очиқ ер участкасида, 3 нафар хусусий мулк негизида, 3 нафар оилавий мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда туманда 2018 йил сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори қабул қилинғунига қадар нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкасини бепул бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Хоразм вилоят ҳокимлиги, “Саодатжон Роҳатжон” НМТМ ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида уч томонлама битим имзоланиб, ҳозирда “Саодатжон Роҳатжон” НМТМ (раҳбари Матяқубов Баҳтиёр) томонидан 100 ўринга мўжалланган муассаса биноси бугунги кунда 59 фоизга қурилиш ишлари бажарилиб, қурилиш мантаж ишлари давом қилмоқда.

Очиқ ер майдонида мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш истагини билдирган 8 нафар ташаббускорлар билан 2019 йилда (890 ўрин) Давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тармоқ жадваллари тасдиқланди.

 

Хусусий мулк негизида, давлат-хусусий шерикчилик асосида МТМ

 

Хусусий мулк негизида, давлат-хусусий шерикчилик асосида 2 нафар ташаббускор Жумладан:

Қуранбоева Мақсуда томонидан Боғот шаҳарча “Оқтепа”  маҳалласида жойлашган 2 этажли уйи туман ҳокимининг қарори билан НМТМ очиш мақсадида нотурар жой тоифасига ўтказилди. “Давлат хизматлари маркази” томонидан “Назар қизи Муборакхон” МЧЖнинг устави тасдиқланди. Бугунги кунда ташаббускор 40 ўринга мўжаллаб, 40 та комплект (кравот, стол-стул, шкаф, гиламлар,  ошхона ва бошқа жиҳозлар ҳамда гиламлар,  ошхона жиҳозлар) харид қилиб, “Савдогарбанк” вилоят филиалида ҳисоб  рақами очилган. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан битим тузилган. Ҳозирда сўнги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Собирова Нигора томонидан Боғот шаҳарча “Оқтепа”  маҳалласида жойлашган 2 этажли уйи туман ҳокимининг қарори билан НМТМ очиш мақсадида нотурар жой тоифасига ўтказилди. “Давлат хизматлари маркази” томонидан “Зилол Зиё” МЧЖнинг устави тасдиқланди. Бугунги кунда ташаббускор 50 ўринга мўжаллаб, ўз ҳисобидан 50 та комплект (кравот, стол-стул, шкаф, гиламлар,  ошхона ва бошқа жиҳозлар) харид қилиб, “Савдогарбанк” вилоят филиалида ҳисоб рақами очилган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан битим тузилган. Ҳозирда сўнги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

 

Оилавий мактабгача таълим муассасаси

 

Оилавий мактабгача таълим муассасаси негизида, давлат-хусусий шерикчилик асосида 3 нафар ташаббускор Жумладан:

Ражаббоева Камолат Раматовна томонидан “Оқтепа” маҳалласида жойлашган турар жой биносида 25 ўринли Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини, давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил қилиш мақсадида “Давлат хизматлари маркази”томонидан ЯТТ “Ражаббоева Камолат Раматовна” бўлиб рўйхатга олинди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан битим тузилган. Ҳозирда сўнги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Аминова Шоҳиста Қувандиқ қизи томонидан “Нурли маскан” маҳалласида жойлашган турар жой биносида 25 ўринли Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини, давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил қилиш мақсадида “Давлат хизматлари маркази” томонидан ЯТТ “Тоиров Қадамбой Аминович” бўлиб рўйхатга олинди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан битим тузилган. Ҳозирда сўнги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Рўзметова Фазилат Рашид қизи томонидан “Оқтепа” маҳалласида жойлашган турар жой биносида 25 ўринли Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини, давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил қилиш мақсадида “Давлат хизматлари маркази” томонидан ЯТТ “Рўзметова Фазилат Рашид қизи” бўлиб рўйхатга олинди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан битим тузилган. Ҳозирда сўнги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Боғот туманида  2019 йилда жами: 32 та жумладан, Давлат-хусусий шерикчилик асосида очиқ ер участкасида 9 та, хусусий мулк негизида 3 та, оилавий мактабгача таълим муассасаси 20 та ташкил қилиш ҳисобига туманда 1750 нафар болаларни қамраб олиш режалаштирилган. Натижада мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш  13,5 фоизга ошиши ва шу билан биргаликда 356 та янги иш ўринлари ташкил қилиниши кутилмоқда

 

2019 йилда бажариладиган устувор вазифалар тўғрисида

 

Барча таълим муассасаларида тарбияланувчиларни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида эгаллаши зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлишида, муассаса педагогик жамоасининг фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва аниқланган бўшлиқларни тўлдириш ҳамда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб, ижрога йўналтириш;

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида, жисмоний-тарбия йўриқчилари билан таъминлашни  йўлга қўйиб,  болалар спортини ривожлантириш ва қизлар ўртасида бадиий гимнастикани  ривожлантириш;

Туманда хусусий мактабгача таълим муассасалар сонини кўпайтириш орқали давлат мактабгача таълим муассасалар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтириб, соғлом, билимли, она юртини қадрлайдиган, чет тилларни биладиган, ҳақиқий миллий қадриятларимизни қадрлайдиган ёш авлодни тарбиялаш;

Туманда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни Корея тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар бир мактабгача таълим муассасасида 2 та хорижий тилларни ўргатишни жорий қилиш;

Қамровни ошириш учун 9 соатли ҳамда қисқа муддатли гуруҳларни очиш таълим тарбия сифатини яхшилаш;

Мактабгача таълим муассасаларда соғлом ва рационал овқатлантиришни ташкил қилиш учун меъёр асосида намунавий таомномаларни ташкил қилиш.

  Мактабгача таълим муассасаларда чет тилларини  ўргатишни йўлга қўйиш;

-Туман худудидаги 43 та маҳаллалардан 22 тасида мактабгача таълим муассасалари йўқлиги ҳамда мактабгача таълим муассасалари мавжуд 21 та маҳаллаларда ҳам қамров етарли эмаслигини инобатга олиб,  91 та янгидан мактабгача таълим муассасаларга эҳтиёж мавжудлиги аниқланган. Ушбу эҳтиёжларни 2019 йил давомида давлат бюджет маблағлари ҳисобидан ҳамда ташаббускорлар томонидан давлат хусусий-шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш орқали камайтириш чора-тадбирлари белгиланган. Жумладан:

-2019 йил “Обод қишлоқ” давлат дастурига асосан “Ёш ўсмир” маҳалласида жойлашган 11-сон мактабгача таълим муассасаси, “Қаълажиққалъа” маҳалласида жойлашган 21-сон мактабгача таълим муассасаси, “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган 22-сон мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш;

-2019 йил инвестиция давлат дастурига асосан “Оқтепа” маҳалласида жойлашган 6-сон мактабгача таълим муассасаси, “Тозабозор” маҳалласида жойлашган 9-сон мактабгача таълим муассасаси, “Намуна” маҳалласида жойлашган 19-сон мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш, “Ғалаба” маҳалласида жойлашган 18-сон мактабгача таълим муассасасини капитал таъмирлаш ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Тўпчи” маҳалласида жойлашган 26-сон мактабгача таълим муассаса таъмирлаш режалаштирилган.

-давлат-хусусий шерикчилик асосида 9 та очиқ ер майдонида, 3 та хусусий мулк негизида, 20 та оилавий мактабгача таълим муассасалари ташкил қилиш;

-2019 йил давомида 6 ёшли 2719 нафар болалардан мактабгача таълим тизимига қамраб олинмаган 2121 нафар болаларни жойларда шакллан-тириладиган “0” синфларда 85 та гуруҳларни ташкил қилиш ҳисобига қамровни 16,4 фоизга ошириш;

Боғот туманида  2019 йил давомида Инвестиция давлат дастури, “Обод қишлоқ” дастури ва Давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил қилиниши режалаштирилаётган мактабгача таълим муассасалари ҳисобига болаларни қамраб олишни  61 фоизга ошиш ва шу билан биргаликда 456 та янги иш ўринлари ташкил қилиниши кутилмоқда