Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш | bagatdistrict.uz

 2023-06-08 09:50:00 98 Chop etish

Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Мақсуд Хўжаев бошчилигида бугун Боғот тумани «Истиқлол» маданият ва истироҳат боғида сайёр қабул ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди.

Хусусан, вилоят прокурори ўринбосари томонидан Боғот туманида ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда ўндан кўп фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилган бўлса, қолган фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати