БОҒЛАР ЮРТИ - ЯШИЛЛИККА БУРКАНМОҚДА | bagatdistrict.uz

 2023-11-14 09:25:00 138 Chop etish

БОҒЛАР ЮРТИ - ЯШИЛЛИККА БУРКАНМОҚДА

Боғот туманидаги "Юксалиш" маҳалласи ҳудудида "Прокурор боғи" барпо этилди

Ушбу хайрли тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Назаров, туман прокурори Алишер Рузметов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, тадбир давомида ер илмини чуқур тушунган олим-агрономлар, тажрибали мутахассислар томонидан экилган кўчатларни парваришлаш билан боғлиқ тавсиялар берилди.

Жорий йилда Боғот туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 486 300 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали кўчат экиш тадбирлари туманимизнинг барча шаҳарча ва маҳаллаларида давом эттирилмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати