БОҒОТ ТУМАНИДА «БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ» ТАШКИЛ ЭТИЛДИ | bagatdistrict.uz

 2023-04-19 09:25:00 119 Chop etish

БОҒОТ ТУМАНИДА «БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ» ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Боғот туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Боғот тумани марказидаги «Истиқлол» истироҳат боғида «Темир дафтар», «Аёллар дафтар» ва «Ёшлар дафтар»идаги аҳолини ҳамда ОТМ битирувчилари бўлган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.

Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини очиб 163 та ташкилот ва корхоналар 560 та бўш иш ўрни билан қатнашаётганини, шундан расмий секторда 73 корхона ва ташкилот 168 та, 74 та фермер хўжаликлари 296 та, хусусий сектордаги 16 та корхона 96 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашаётганини билдирди.

Тадбир давомида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Олий бизнес ва тадбиркорлик мактабида касб-ҳунарга ўқитилган 34 нафар фуқароларга сертификатларни топширдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати