Боғот туманида «ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА - ЮРТ КЎРКИ» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди | bagatdistrict.uz

 2023-03-18 12:50:00 136 Chop etish

Боғот туманида «ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА - ЮРТ КЎРКИ» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди

Бугун Боғот туманининг барча маҳалла ва қишлоқларида баҳорий хушчақчақлик ила меҳнат жамоаларида умумхалқ хайрия ҳашари бошлаб юборилди.

Кўчаларни тозалаш, дарахт кўчатлари экиш, суғориш, буташ ва ишлов бериш жараёнларида аҳолининг турли қатламлари иштирок этиб, юрт ободончилигига ўзларининг ҳиссаларини қўшишмоқда.

Сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, туман «Маҳалла» жамоат фонди, тумандаги таълим муассасалари ҳашар ишларида жипслашиб меҳнат қилдилар.

Бугун мевали дарахтлар экилди, ариқ ва зовурлар тозаланиб, махсус техникалар билан чиқиндилар олиб чиқилди.

Бугун қабристонларда, зиёратгоҳларда ёшлар тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бордилар.

Бугун элдошларимиз умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этиб, маҳаллаларнинг обод ва файзли бўлишида фаол қатнашдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати