Бугун Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров томонидан фуқаролар қабули ўтказилди. | bagatdistrict.uz

 2023-04-20 12:25:00 100 Chop etish

Бугун Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам, бандлик, ер муносабатлари билан боғлиқ олтмишдан кўп мурожаатлар тингланди.

Ҳар бир мурожаат соҳа мутаассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди, муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати