Бугун Боғот туманидаги Деҳқонобод маҳалласида жойлашган 30-сон мактаб биносида туман сектор раҳбарлари, тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди. | bagatdistrict.uz

 2023-06-22 09:45:00 96 Chop etish

Бугун Боғот туманидаги Деҳқонобод маҳалласида жойлашган 30-сон мактаб биносида туман сектор раҳбарлари, тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров, туман прокурори Алишер Рузметов, туман ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедовлар қатнашдилар.

Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган оммавий сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган бундай сайёр қабуллар фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиш, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда халқ ва давлат ўртасида муҳим кўприк бўлиб хизмат қилмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати