ЭЪЛОН | bagatdistrict.uz

 2023-07-14 10:05:00 135 Chop etish

ЭЪЛОН
КЛАСТЕР ВА ФЕРМЕР
ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ
ДИҚҚАТИГА!

Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида” ги № 641-сонли қарорининг 1-иловасидаги Низом асосида вилоят туманларда 2023 йил бошоқли дон экинлари ҳосилидан навдорлик, сифат кўрсаткичлари стандарт талабларига жавоб берадиган бошоқли дон экинларининг уруғлигини етиштирувчи хўжаликларни уруғчиликка ихтисослаштирилган ҳудудлардан танлаб олиш мақсадида 2022 йил 15 июлдан 5 августгача тендер танлови ўтказилишини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танловда қатнашиш ҳамда тақдим қилинадиган хужжатлар тўпламини олиш учун туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўлимларида ташкил этилган комиссияга мурожаат қилишингиз сўралади.