Ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда! | bagatdistrict.uz

 2023-04-25 09:25:00 136 Chop etish

Ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда!

Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Б.Саидов Боғот туманидаги ўзига бириктирилган 50 нафар ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, индивидул тарзда суҳбат олиб борилди.

Учрашувдан асосий мақсад ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ҳисобланади.

Очиқ мулоқот давомида ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг муаммолари тингланди.

Учрашув якунлари бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, келтирилган муаммоларни
ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Муаммоларнинг айримлари шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари томонидан ёшларга ва уларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати