ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 100- СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ | bagatdistrict.uz

 2023-11-29 02:20:00 72 Chop etish

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 100- СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Назаров бошчилигида ўтказилган навбатдаги сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари қуйидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини тингладилар. Сессия кун тартибига кўра:

- Боғот тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Абдуллаеванинг 2023 йил 9 ойи давомидаги фаолияти ҳамда «Аёллар дафтари» киритилган хотин-қизлар муаммолариги ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- Туман Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметовнинг 2023 йил 3-чораги давомида тумандаги секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ва мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида;

- Боғот тумани ҳокими ўринбосари И.Рахимовнинг туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган захирадаги ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида;

- Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори О.Эгамовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-190, ПҚ-316 сонли қарорлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- Республика Маънавият ва маърифат маркази Боғот тумани бўлинмаси раҳбари Бобожонов Мансурнинг 9 ойлик ҳисоботи ҳамда 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли қарорнинг ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- «Тоза ҳудуд»ДУК Боғот тумани филиали раҳбари Қ.Жуманиёзовнинг 2023 йил 9 ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисида;

- Ёшлар ишлари агентлиги Боғот туман бўлими бошлиғи О.Матниёзовнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси ҳамда ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо, камчиликлар ва уларнинг ечими юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- Туман ҳокимлиги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси мудири А.Жуманиёзовнинг 2023 йил 3- чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи каби масалалар кўриб чиқилди.

Сессия давомида масъул раҳбарлар депутатлар берган саволларга жавоблар бердилар. Сессия ишчан руҳда ўтказилди. Масъулларнинг ҳисоботлари ва сессияга киритилган бошқа масалалар депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

 

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати