ҚАРОР ВА ИЖРО | bagatdistrict.uz

 2023-11-20 09:25:00 110 Chop etish

ҚАРОР ВА ИЖРО

ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил апрел ойида ёшлар масалаларига бағишланган селектор йиғилишида «Ёшлар дафтари» маблағларининг 40%ни ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш харажатларига йўналтириш юзасидан топшириқ берилган эди. Боғотлик ёшларнинг талаб, истаклари бўйича, ишсиз ўтирган ёшлар Оқ тепа маҳалласида жойлашган “Bog‘ot dental clinik”  МЧЖ томонидан “Уй ҳамшираси” қисқа муддатли ўқув курсининг 2-гуруҳи бугун ўқишни тамомлади.

Ушбу ўқув курсида 23 нафар хотин-қизлар 3 ой ўқиш жараёнларида ҳамширалик сирларини тўлиқ ўрганиб, касбий малакаларини оширдилар. Уларнинг ўқиш харажатлари «Ёшлар дафтари» жамғармасидан қоплаб берилди.

Тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров бугун ҳамширалик курсини тугатган ёшлар билан учрашди, хотин-қизларга диплом ва сертификатларни топширди. Ҳамшира қизлар иш билан ҳам таъминланганликларини қувониб гапирдилар, бундай имкониятларни яратиб бераётган Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати