ҲОКИМ ҚАБУЛИ | bagatdistrict.uz

 2023-12-11 06:32:00 67 Chop etish

Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаровнинг туман  аҳолиси билан юзма-юз учрашувлари тизимли ўтказилмоқда. Туман раҳбари томонидан мунтазам равишда маҳаллаларда ўтказилаётган қабулларда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ҳал қилинмоқда.







Қабулларда айрим муаммолар жойида ҳал этилаётган бўлса, муддат талаб этаётган мурожаатлар ҳоким назоратига олинмоқда.

Сайёр қубулда фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мурожаат қилишди.

Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

 

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати