Пенсия ва нафақа таьминотида йўлга қўйилган интерактив ва масофавий хизматлар | bagatdistrict.uz

 2023-12-12 09:16:00 92 Chop etish

Фуқаролар пенсия ва нафақа таъминоти бўйича қуйидаги интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

1. Пенсия ва нафақалар ҳақида маълумот олиш учун - https://my.gov.uz/uz/service/301

2. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари манзиллари ҳақида маълумот олиш учун - https://my.gov.uz/uz/service/560

3. Нафақа тайинлаш учун ариза бериш учун - https://my.gov.uz/uz/service/486

4. Пенсия жамғармасининг расмий веб-сайти (pfru.uz) орқали пенсия ва нафақалар ҳақида маълумот олиш учун - https://pfru.uz/registration/auth

5. Кам таъминланган деб эътироф этилган оила тўғрисида маълумотнома олиш учун - https://my.gov.uz/uz/service/479

6. Пенсия жамғармасига мурожаат қолдириш, пенсия ва нафақалар ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун - телеграмдаги @pensiyauzbot каби интерактив хизматлар ишга туширилган.

Шунингдек, фуқаролар учун СМС-Пенсия интерактив хизмати ҳам ишга туширилган. Ушбу хизматдан қуйидаги линк  орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин. Бугунги кунда давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақатгина паспорт ёки ID-картаси талаб этилилади.

 

Яна бир қулайлик: пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди.

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, тизимда кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилиниб, пенсия ва нафақа олувчилар учун турли қулайлик ва имкониятларни яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори қабул қилинди. Унга кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди.

1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.

2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.

3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

Маълумот учун, 2025 йил мартдан бошлаб пенсия ёшига етган фуқароларга ортиқча ҳужжатларсиз "автоматик" пенсия тайинлаш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

 

тел: 11-40     web: pfru.uz

 

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати