РАСМИЙ МУНОСАБАТ | bagatdistrict.uz

 2024-02-15 08:52:00 99 Chop etish

Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани, Оқ тепа маҳалласида канализация тизимини қурилишда йўл қўйилаётган қонун бузилишлар ҳақидаги хабари туман прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2023 йилдаги ПК-404-сонли Қарорига асосан инвестиция дастурига асосан сув таъминоти ва оқава сув тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан “Сув таъминоти ва оқава сув объектларини қурилиши бўйича ИК” УК вилоят ҳудудий бошқармаси буюртмачилигида Боғот тумани, “Оқ тепа” ва “Беруний” маҳаллаларида 37 та кўп қаватли уй жойлар учун оқава сув тармоғини қуриш белгиланган бўлиб, объектнинг умумий қиймати 31 млрд. 916 млн. 820 минг сўмга жами 11,42 км тармоқ ётқизиш ишлари белгиланган.
Ўтказилган тендер савдоларига кўра, “Хива Пирнахоз қурилиш” ХК томонидан 06.12.2023 йилда ғолиб деб топилиб, ушбу жамият билан буюртмачи ўртасида пудрат шартномаси тузилган.
Ҳозирги кунда ушбу объектда 2 млрд. 190 млн. 640 минг сўмлик ишлар бажарилган. Ўрганиш давомида, пудратчи томонидан эски қувурларини алмаштирмасдан, улардан қурилишда фойдаланиб келинаётганлиги ҳолатлари мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилганда, пудратчи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларда белгиланган қувурларини ётқизилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар ўз тасдиғини топмаган. Шунингдек, пудратчи ташкилоти томонидан қувур ётқизиш ишларида лойиҳа смета ҳужжатларига асосан олиб борилган тупроқ қазиш ишлари ҳамда оқова сув насос станциясида 3 м3 бетон ишларида 5,4 млн. сўмлик сифатсиз бажарилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Аниқланган камчиликларни зудлик бартараф қилиш юзасидан пудратчи ташкилот раҳбарига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.Туман прокуратураси томонидан ушбу объектда олиб борилаётган қурилиш монтаж ишлари тўлиқ ва сифатли олиб боришини таъминлаш учун масъул ходим бириктирилиб, доимиий назорат олинганини билдирамиз.