RASMIY MUNOSABAT | bagatdistrict.uz

 2023-07-03 03:07:00 110 Chop etish

Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаронинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг эҳтиёжманд оила аъзоларига моддий ёрдам ажратиш бўйича қилган мурожаати юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Хоразм филиали ҳамда Боғот туман КҚБК бўлими ходимлари иштирокида ишчи гуруҳи тузилиб ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Боғот тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ушбу фуқаронинг тегишли ҳужжатлари Labormigration.uz сайтига ўзининг пасспорт рақами орқали кириб ариза берилиб, шу кунни ўзида Агентликнинг Хоразм вилояти филиали томонидан ариза тасдиқлангани ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан ижобий тавсиянома берилгани аниқланди.
Фуқаро Р.Раҳимовнинг мурожаати белгиланган тартибда моддий ёрдам ажратиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсиясига юборилганлигини маълум қиламиз.Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартда “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-149-сонли қарорининг 7-бандига асосан ушбу турдаги моддий ёрдамлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг маблағлари ҳисобидан ажратилиши белгиланган.