Сайёр қабул | bagatdistrict.uz

 2023-06-24 09:25:00 116 Chop etish

Сайёр қабул

Бугун Боғот туманидаги Тўпчи маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган 108 нафар фуқаронинг уй-жой таъминоти, иш билан таъминлаш, даволаниш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик ва деҳқончилик қилиш учун ер майдони ажратиш каби қатор масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутаассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди, муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муяйян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати