ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА «ОБОД ҚИШЛОҚ» ВА «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ХУСУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ | bagatdistrict.uz

 2023-05-06 10:30:00 131 Chop etish

ТУМАН ҲОКИМЛИГИДА «ОБОД ҚИШЛОҚ» ВА «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ХУСУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Боғот туман ҳокимлиги мажлиcлар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 майдаги 183-сон қарори билан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш жараёнларини ташкил этиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар Боғот тумани ҳокимининг 1-ўринбосари в.в.б. Қаҳрамон Ражабов раислигида, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Шоназаров, туман бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Ёқубов, МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўтказилди.

Унда ушбу дастурга киритилган ўзгаришлар батафсил тушунтирилди. Шунингдек, мавзу доирасида қатнашчилар берилган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати