Улуғ айём кунида меҳрга муҳтожлар эъзозланмоқда | bagatdistrict.uz

 2023-04-21 09:25:00 123 Chop etish

Улуғ айём кунида меҳрга муҳтожлар эъзозланмоқда

Албатта, бежизга Рамазон ҳайити байрамини, рамазон ойини ойларнинг султони дейилмайди, чунки бу ой меҳр-мурувват, хайр-саховат, ибодат ва эзгу амаллар кўплаб қилинадиган ой.

Меҳр- мурувват байрами кунларида Боғот тумани ҳокимининг топшириғига биноан ҳоким ўринбосари Дилафруз Абдуллаева беморлар, кексалар, меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олди.

Улуғ айём кунида ҳокимнинг байрам табриги 83 ёшни қаршилаган «Узумзор» маҳалласи, Шамс кўчаси 97- уйда яшовчи кексалиги ҳамда касаллиги сабабли ногиронлик аравачасига муҳтож бўлган Моможон она Хусаиновага ҳам етказилди, онахон юртимиз тинчлигини тилаб дуолар қилди. Туман ҳокими ўринбосари онахонга озиқ-овқатлар ва ногиронлик аравачасини топширди.

Бундай эзгуликка йўғрилган саҳоват тадбирлари 43та маҳаллада ҳам давом этмоқда.

Зеро бундай тадбирлар инсонлар қалбида меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга хайрли савоб ишлар сари ундайди.