Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-01-28 09:45:00 146 Chop etish

Вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев ҳамда Боғот тумани ҳокими Ш.Яхшибаевлар тумандаги 3-,30-,47-сон мактабларда ўқувчиларга хорижий тиллар ва касб-ҳунар ўргатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, тўгарак раҳбарлари ва ўқувчилар билан суҳбатлашдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан мактаб ўқувчиларига камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарни ўргатиш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этилиб, уларни жиҳозлаш ва зарур хом-ашё билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилди. Ҳудуд хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабларнинг ўзида 64 хил касбларни ўргатиш таклиф этилмоқда. Мактабларда ўқувчиларга тикувчилик, фотография, қурама кўрпачалар тикиш, IT-дастурлаш, телефон ва компьютер устаси, каштачилик, этикчилик, қизлар сартарошлиги каби йўналишларда касб ўргатиш йўлга қўйилмоқда, хорижий тил сифатида инглиз, немис, француз тиллари ўргатилади. Мулоқот жараёнида бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.