ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАР - ЭРТАНГИ КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ | bagatdistrict.uz

 2023-11-08 09:25:00 119 Chop etish

ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАР - ЭРТАНГИ КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ

Бугун Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров «Олтинқум» шаҳарчасидаги 3-сон мактабгача таълим ташкилоти қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

120 нафар болажонларга мўлжаллаб қурилаётган ушбу лойиҳанинг қиймати 4,854 млрд.сўмни ташкил этади. Ушбу боғча 1968 йилда қурилган, айни дамда лойиҳа қурилишини тендерда ғолиб деб топилган «Хонқа тараққиёт қурилиш» хусусий корхонаси жадал бошлаб юборган.

Бугун тадбирда Давактив агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рахимов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этиб, келажагимиз эгалари учун янги барпо этилаётган боғча биносига илк ғиштларни қўйишди.

Тамал тоши қўйиш маросими иштирокчилари бетакрор юртимиз тинчлигини тилаб дуолар қилишди.

Туман ҳокими Ж.Назаров масъулларга янги тамал тоши қўйилган боғча қурилишининг ўз вақтида сифатли якунланиши бўйича галдаги топшириқларни берди.